1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Даврон Исматов Сергели, Аброрхўжа Саидалиев Юнусобод туманига раҳбар бўлди.

Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳокимлар тайинланди

 

 

Сергели туман ҳокими Элбек Шукуров бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди. Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан Даврон Исматов туман ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким Элбек Шукуров янги лавозимга зарчўпон кийиб кузатиб қўйилди.

 

Шу билан бирга, Аброрхўжа Саидалиев Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бундан аввал Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва туман иқтисодиёт ҳамда молия бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган.

 

Даврон Исматов илгари Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи сифатидаги тажрибаси билан янги лавозимга тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика