1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Юрген Клопп билан Жеймс Милнер қандай жанжаллашиб қолганди?

“Ливерпул”нинг собиқ ҳимоячиси Рагнар Клаван 2017 йилда бош мураббий Юрген Клопп билан ярим ҳимоячи Жеймс Милнер ўртасида юз берган жанжал ҳақида гапирди:

Юрген Клопп билан Жеймс Милнер қандай жанжаллашиб қолганди?

 

 

Энг қизиқ воқеа Рождество байрамида бўлди. Ўшанда қайси жамоа билан ўйнаганимизни эслай олмайман. Тахминимча бу “Сандерленд”га қарши сафар ўйини эди. Шунда Клопп билан Милнер жанжаллашиб қолди. Иккиси ҳам бир-бирини тушуна олмади. Менимча Милнер ўз фикрини исботлашга ҳаракат қиларди. Унинг ҳаракатидан Клоппга ишончсизлик сезилиб турарди.  Мураббий эса бу вақтда жуда катта босим остида эди. Шу йили мен “Ливерпул" мураббийлар штабига энди келгандим. Клопп учун эса бу иккинчи йил эди. Ҳамма уни яхши мураббий деб ҳисобларди. Мана шу йиллар давомида Юрген Клопп ўз футболчиларини супер юлдузларга айлантирди”.

 

Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис Юрген Клопп “Ливерпул” клубини 2015 йилдан бери бошқариб келмоқда. Бу вақт давомида жамоа билан Европа чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги ва Англия премьер-лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

 

Аввалроқ “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берганганди

 

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика