1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ставкаси 1,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинди

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи ставкаси 1,5 фоиз миқдорида сақлаб қолинди

 

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, кўп квартирали уйларда жойлашган кўп квартирали уй мулкдорларининг умумий мол-мулки юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиққа тортилмайди.

 

Юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблаш мақсадида объектларга нисбатан солиқ солинадиган база 1 квадрат метр учун қуйидаги минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:

 

  • Тошкент шаҳрида – 3 миллион сўм;

 

  • Нукус ва вилоят марказларида – 2 миллион сўм;

 

  • бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 1,2 миллион сўм.

 

Кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулкдир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика