Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 715 423 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
2 404 480 дозаси AstraZeneca;
38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
1 341 790 дозаси "Sputnik V";
6 322 860 дозаси Moderna;
2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
1 976 000 дозаси Sinovac;
343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 44,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.
Маълумот учун: Sputnik Light билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда "Sputnik V" вакцинасини ишлаб чиқариш август ойининг ярмидан бошлангани ҳақида хабар берилганди.


