Буюк Британиялик сайёҳ Мексикадан уйига қайтиб келгач, чамадонидан заҳарли ўргимчакни топди. Шундай қилиб, 12 сантиметрли тарантула ўргимчаги чегарани “ноқонуний кесиб ўтган”. Девон штатининг Эксетер шаҳрида яшовчи 31 ёшли Жеймс Мугридж Мексикага икки ҳафталик саёҳатидан сўнг ўз буюмлари орасидан улкан ўргимчакни топиб, даҳшатга тушди. Ҳашарот жинси шим ичига кириб олганди. Маълум бўлишича, ўргимчак нобуд бўлган: у парвоз пайтида багаж бўлимида музлаб қолган. Ушбу турдаги ўргимчак заҳри инсон ўлимига олиб келиши мумкин.