2021 йилнинг октябрь ойида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Профессионал таълим факультети биносидаги воқеа бўйича жиноят иши юзасидан расмий ахборот берилди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 1-қисми билан айбланган Б.Ю.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Б.Ю.га оид жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисмига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилиши маълум қилинади.
Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.


