1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Зангиотада яна бир майнинг ферма фош бўлди

У давлатга 700 млндан ортиқ зарар етказган.

Зангиотада яна бир майнинг ферма фош бўлди

Тошкент вилояти Зангиота туманида “Майнинг ферма” ташкил этган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Қайд этилишича, “Токзор” МФЙ  ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.О. уйида 6 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 789,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика