1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Зангиотадаги хонадонга лайлак учиб келиб қолди

Ҳозирда у мутахассислар томонидан даволанмоқда.

Зангиотадаги хонадонга лайлак учиб келиб қолди

Жорий йил 16 июль куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси Зангиота туман бўлими инспекторлари томонидан мурожаатга асосан жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб борди.

 

Ўрганиш давомида Зангиота тумани “БоғзорМФЙ Ҳарбийлар кўчасида яшовчи фуқаро ўз хонадонига лайлак ўнг қаноти яраланган ҳолда келиб қолганлиги маълум бўлган.

 

Лайлакка ёрдам кўрсатиш мақсадида инспекторлар томонидан Зангиота тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига олиб келинган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган.

 

“Ҳозирда лайлакни мутахассислар томонидан даволаш ишлари олиб борилмоқда ҳамда қушнинг саломатлиги яхшилангандан сўнг очиқ табиат қўйнига қўйиб юборилади”, дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика