Украина президенти Владимир Зеленский 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишини айтди.
“2024 йилда уруш давом этса ва сайловлар ўтказилса, мен ҳеч қачон ўз давлатимни тарк этмайман. Чунки мен Конституциянинг кафолатиман ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уни ҳимоя қиламан. Агар бу сайловлар бўлса, унда ҳарбийлар биринчи навбатда овоз беришлари учун бизнинг ҳудудимизда бўлиши керак, шунинг учун бизга бутун дунёдан кузатувчилар керак. Мен ҳамма нарса қонуний, шаффоф ва демократик бўлишини истайман, худди 2012 йилги сайловларда бўлгани каби”, — деди Зеленский.
Украина қонунчилиги ва Конституцияси ҳарбий ҳолат шароитида сайловлар ўтказишни тақиқлаганига қарамай, унинг Ғарбдаги иттифоқчилари сайловларни ўтказиш истагида эканликларини қайта-қайта ишора қилган.


