Украина президенти Владимир Зеленский Сурия етакчиси Башар Ассадга қарши санкциялар киритди.
Сурия раҳбарига нисбатан чекловлар 10 йил давомида амал қилади. Асаднинг активлари, агар улар Украинада бўлса, блокланади ва ҳар қандай савдо операциялари тақиқланади.
Сурия бош вазири Ҳусайн Арнус ва ташқи ишлар вазири Файсал ал-Микдодга нисбатан ҳам санкциялар жорий этилган.
Янги санкция рўйхатига 300 киши киритилган.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Башар Асад Россия президенти Владимир Путин билан Кремлида учрашган эди. Аввалроқ эса Сурия президенти Зеленскийни масхарабоз деб атаган.


