Владимир Зеленскийнинг АҚШ хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқяпти. Бу ҳақда унинг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестович маълум қилди.
“Зеленский ва мудофаа вазири Резников асабий; “Халқ хизматкори” партияси фракцияси раҳбари Давид Архамия очиқчасига: ‘йигитлар, сиз қўрқитишларингиз билан жонга тегдингиз. Эртакларингиз туфайли Украина бир ойда 12.5 миллиард пул йўқотди. Чўпчакни бас қилинг. Бизнинг разведка ҳужумкор гуруҳлар тузилганини ва чегарадан ўтишга тайёргарликни кўрмаяпти’ демоқда”, – деб айтган сиёсатчи.
Арестовичнинг сўзларига кўра, АҚШ Москвадан Хитой бўйича кафолатлар олиш мақсадида Украинадан фойдаланмоқда. Унинг фикрича, ҳозирда Киевнинг мустақиллиги учун бурилиш нуқтаси ҳисобланади.
Аввалроқ Украина ва АҚШнинг Россия ҳужуми борасида келишмовчиликка боргани ҳақида хабар қилинганди.


