2022 йилнинг февралида Туркияда содир бўлган зилзиладан омон қолган болакай беш ёшли Нидерландия кўчаларидан бирида ёлғиз топилди. Кўчаларда қаровсиз кезаётган болани Маастрихт шаҳар полицияси пайқаб қолди, дея хабар бермоқда “Халқ овози” “24 Мир” телеканалига таяниб.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг айтишича, бола голланд тилини умуман билмайди. Полиция аввалига болани конфет дўконига олиб бориб, у ерда ширинликлар билан сийлаган, кейин эса полиция бўлимига олиб кетган.
Вокзалда асли туркиялик ходим бўлиб, у бола билан она тилида гаплаша олди: Бола Туркиядан эканлигини айтди.
У болалар уйига жойлаштирилди. Боланинг қандай қилиб бошқа мамлакатда ёлғиз қолгани номаълум.
Туркиянинг Гаагадаги элчихонаси Нидерландия ташқи ишлар вазирлигидан ушбу масала бўйича тушунтириш сўради, деб ёзади The Daily Star.
Туркия жанубида февраль ойида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 50 783 нафарга етди. Зилзила эпицентри Қаҳрамонмараш вилоятида бўлган.


