1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Зироат Мирзиёева “Меҳрли мактаб” госпиталь мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди

У ерда болалар билан ишлаш учун зарур тайёргарликдан ўтган педагоглар, психологлар ва тарбиячилар иш бошлади.

Зироат Мирзиёева “Меҳрли мактаб” госпиталь мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди

 

Зироат Мирзиёева Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида очилган “Меҳрли мактаб” госпиталь мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди. Бу ҳақда "Замин" халқаро жамоат фонди хабар берди.

 

Янги госпиталь мактаб Тошкент, Нукус, Андижон ва Фарғонадан кейин республикада бешинчи бўлиб, унда узоқ вақт даволанаётган болалар билан ишлаш учун зарур тайёргарликдан ўтган педагоглар, психологлар ва тарбиячилар иш бошлади.

 

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси “Меҳрли мактаб”да яратилган қулай таълим муҳитини қайд этиб, болалар билан дилдан суҳбатлашди ва ўқувчилар билан ривожлантирувчи мослашув машғулотларида қатнашиб, педагогларга самимий миннатдорлик билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика