1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистондаги барқарорлик ва тараққиёт унинг йирик халқаро лойиҳалардаги иштирокига боғлиқ – Гурбангули Бердимуҳаммедов

Афғонистоннинг йирик халқаро инфраструктура лойиҳаларида иштирок этиши мамлакатда барқарорликни таъминлайди ва унинг иқтисодиёти ўсишига олиб келади. Бу ҳақда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов "ТАСС"га берган интервьюсида маълум қилди.

Афғонистондаги барқарорлик ва тараққиёт унинг йирик халқаро лойиҳалардаги иштирокига боғлиқ – Гурбангули Бердимуҳаммедов

 

"Афғонистоннинг барқарор тараққиёти, унинг минтақа ва халқаро иқтисодий жараёнларга интеграциясида йирик инфраструктура лойиҳалари муҳим аҳамиятга эга. Аминманки, бундай лойиҳаларнинг амалга оширилиши биродар Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига катта туртки беради", — деган Бердимуҳаммедов.

 

Туркманистон етакчиси фикрича, бунга улкан транспорт ва энергетик соҳадаги  лойиҳалар мисол бўла олади. Хусусан, Туркманистон Афғонистон орқали Жанубий Осиёга энергетик манбаларни тўғридан-тўғри етказиб бериши мумкин. Бердимуҳаммедов Кобул туркман гази транзитидан миллиардлаб доллар фойда олиши мумкинлигини қайд этди.

 

"Шу ўринда Туркманистон — Афғонистон — Покистон – Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури катта аҳамиятга эга. Бу орқали Афғонистон бюджетига миллиардлаб доллар тушишидан ташқари, минглаб янги иш ўринларини яратиш мумкин", — деб айтган у.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркманистон Президенти Ўзбекистонга келиши маълум қилинганди. Шунингдек, Афғонистон раҳбарияти хорижий давлат элчилари билан учрашганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика