Жаҳон

Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди

Гурбангули Бердимуҳаммедов 4-5 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълум қилди.

Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси маълум бўлди

 

 

Агентлик маълумотларига кўра, ҳозирда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ташрифга тайёргарлик кўрмоқда. Унда муҳим тадбирлар, хусусан, ўзбек-туркман иқтисодий форуми ўтказиш режалаштирилган.

Бердимуҳаммедов икки томонлама муносабатларни юқори баҳолади. Туркманистон давлат ахборот агентлигининг қўшимча қилишича, сентябрь ойида Дашогуз ва Лебап вилояти делегациялари Хоразм ва Бухорога ишчи ташриф билан келган. Бу икки давлат вилоятлари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Шунингдек, Туркманистон Президенти Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни янада кучайтиришга қаратилган фармон имзолаган. Унга кўра, 2022-2026 йилларда Ашхобод Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги препаратларини сотиб олади. Бундан ташқари 2022-2023 йилларда қишлоқ хўжалиги техникалари ва прицеплар харид қилиш режалаштирилган.

Бундан аввал Бердимуҳаммедовнинг Ўзбекистонга ташрифи октябрь бошларида бўлиши хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

custom img

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Расмийлар ҳодисага нима сабаб бўлганини ҳозирча маълум қилмади.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"