Жаҳон

Мулла Бародар Афғонистонда хорижий давлатлар элчихоналарини очишга чақирди

“Толибон” раҳбарияти хорижий давлатлар элчилари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Спутник Афганистан” хабар берди.

Мулла Бародар Афғонистонда хорижий давлатлар элчихоналарини очишга чақирди

 

 

30 сентябрь куни Афғонистон бош вазири биринчи ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар мамлакатдаги хорижий давлатлар элчилари билан учрашган. Шунингдек, тадбирда ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий ҳам иштирок этган.

 

Мулла Бародар яна бир карра Афғонистон барча давлатлар билан яхши муносабат ўрнатиш ниятида эканини таъкидлади. “Агар кимнидир муаммоси бўлса, уни ҳурмат билан ечиш керак. Бизнинг ёрдамимиз ва режаларимиз ҳеч кимга зарар етказмаган”, – деган бош вазир ўринбосари. У, шунингдек, Афғонистонда элчихоналар очилишини, расмий муносабатлар ўрнатилишини илтимос қилган.

 

Маълумот ўрнида: АҚШ Афғонистонни тарк этгач, мамлакатда кўплаб элчихоналар фаолиятини тўхтатди. Шу билан бирга айрим мамлакатлар, хусусан, Афғонистон қўшнилари, Туркия, Покистон, Россия, Хитой ва бошқа давлат дипломатик миссиялар ўз ишини давом эттирмоқда.

 

Бундан аввал “Толибон” Қатар томонидан танқид қилингани ҳамда АҚШнинг Афғонистон қўшнилари билан музокара олиб бораётгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

custom img

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Расмийлар ҳодисага нима сабаб бўлганини ҳозирча маълум қилмади.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"