энг долзарб

Туркияда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтди

8-12 ноябрь кунлари Туркияда бўлиб ўтаётган “Korkut ata” халқаро кинофестивалида таниқли ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этмоқда.

Туркияда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтди

 

 

Кинофестивалда Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Али Ҳамраевнинг “Халқ жасорати”, Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” фильмлари ҳам намойиш этилди.

 

 

Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, кинофестиваль дастурида “Ўзбек киноси куни” ташкил этилди. Қайд этилишича, аввал “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида видео ролик тақдим этилди. 

 

Табрик учун Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазири ўринбосари Аҳмет Демиркан сўзга чиқишди. 

 

Таъкидланишича, кечада ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақслари янгради. Маданий тадбир байрам тантанага айланиб кетди. Таниқли ўзбек кино ва эстрада юлдузларининг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

 

Сўнгра, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Рашид Маликовнинг “Тутқунлик” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Кечада ўзбек киноижодкорлари, Туркиядаги ватандошларимиз ва маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этишди. 

 

 

Маълумот учун: 11 ноябрдан Туркия миллий телеканалларида кинофестивалда намойиш этилган ўзбек фильмларининг ТВ премьералари ҳам бошланди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ахмет Мисбах "Коркут Атa” фестивали бошқа туркий давлатларда ҳам ўтказилишини маълум қилганди.

 

Аввалроқ Туркия ва Сурияда “Чегара” бадиий  фильмини суратга олиш ишлари бошлангани, Мирзо Улуғбек ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилгани ҳамда Ўзбекистон кинематография агентлиги Россия, Тожикистон, Қозоғистон давлатлари билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.