Келаси йилнинг 1 апрелидан бошлаб яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва нақд пульсиз ҳисоб-китобларни 75 фоизга етказиш мақсадида йирик молиявий битимларда нақд пулдан фойдаланиш тўлиқ бекор қилинади. Унга кўра, кўчмас мулк объекти, ишлаб чиқарилганига 10 йил бўлмаган М, Н, О ва Г тоифага кирувчи транспорт воситалари ҳамда махсус техникани сотиб олиш ёки сотиш фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Шунингдек, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловлар, АЁҚШларда ёқилғи хариди, электр транспортларни қувватлантириш хизматлари, давлат органлари кўрсатадиган хизматлар, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун тўловлар ҳам нақд пульсиз шаклда амалга оширилиши белгиланди.
Қолаверса, қиймати 25 миллион сўмдан юқори бўлган барча товар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилинади. Бу ўзгаришлар иқтисодиётни рақамлаштириш ва пул оқимларининг шаффофлигини оширишга қаратилган.


