1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

1 декабрдан АИ-80 бензини савдоси тўхтатилади

Тошкент ҳавосини яхшилаш бўйича Президент қарорида экологияни назорат қилиш ва шаҳардаги ҳаракатланишни тартибга солиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

1 декабрдан АИ-80 бензини савдоси тўхтатилади

Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган янги дастурга кўра, 1 декабрдан бошлаб мамлакатдаги автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензини савдоси тўхтатилади. Ушбу чоралар аҳолига сифатли ҳамда экологик тоза ёқилғи етказиб беришни таъминлаш учун жорий этилмоқда. Қарорда бензинни назоратсиз сотишга йўл қўймаслик бўйича қатъий талаблар белгиланган.

 

Шунингдек, экологик вазиятни яхшилаш мақсадида бир қатор қўшимча тадбирлар режалаштирилган. Жумладан, Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналар учун барқарор табиий газ таъминотини йўлга қўйиш, тиқилинч пайтларда юк автомобиллари ҳаракатини чеклаш, қурилиш майдонларида мониторинг станциялари ва онлайн камера тизимларини ўрнатиш белгиланган.

 

Бундан ташқари, “Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги” ташкил этилади, дарахт ва буталарни кесиш ҳақида қарор чиқариш жараёни эса коллегиал овоз бериш орқали амалга оширилади. Биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини ҳисобга олиш талаби жорий этилади. Шунингдек, янги норматив ҳужжат асосида республикада 18 та дендрология боғи ва 15 та ботаника боғини ташкил этиш режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика