1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

 

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.

 

Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5% га ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13% ни ташкил этди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика