2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм);
➖ базавий ҳисоблаш миқдори - 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилган.


