Вазирлар Маҳкамасининг 244-сонли қарорига кўра, 1- майдан бошлаб Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали божсиз олиб кириш нормаси ойига 200$ бўлади, олдин бу чоракда 1000 $ эди.
Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев янги тартиб ҳақида тушунтириш берди.
“Бу ички бозорда шаффофликни таъминлашга қаратилган қадам ҳисобланади. Бу ўзгаришлар фақат шахсий эҳтиёжлар учун товарлар олиб кирувчиларга эмас, балки тижорат мақсадида фаолият юритувчиларга ҳам таъсир қилади.
Туркия ва Жанубий Корея каби давлатларда шундай тартиблар электрон савдонинг ривожланишига ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини оширишга олиб келган”, - деди Божхона қўмитаси матбуот ходими.


