1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

1-синфларга машҳур брендларнинг сохта рюкзакларини совға қилган корхона жаримага тортилди

Андижонда хусусий корхона Президент совғаси сифатида 1-синф ўқувчиларига контрафакт сумкаларни тарқатган.

1-синфларга машҳур брендларнинг сохта рюкзакларини совға қилган корхона жаримага тортилди

 

 

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан вазирлик томонидан ўрганиш олиб борилган. Ўрганиш давомида контрафакт сумкаларни тарқатган Балиқчи туманида фаолият юритувчи “Ҳ.П.О.” хусусий корхонасига нисбатан МЖтКнинг 177-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган. 

 

Суд қарорига мувофиқ ҳуқуқбузарга БҲМнинг 15 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, Aдлия вазирлигининг тегишли тақдимномасига асосан 3974 та контрафакт ўқувчилар сумкалари ўқувчлардан қайтариб олиниб, сифатли ўқувчилар сумкаларига алмаштириб берилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика