1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

1 январдан кимларнинг пенсиялари ошди?

371 минг нафар пенсионер янги миқдорда пенсия олади.

1 январдан кимларнинг пенсиялари ошди?

 

2023 йил 1 январдан ёшга доир, ногиронлик пенсияси ҳамда етим болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига оширилди. Яъни пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 240 000 сўмдан 3 888 000 сўмга оширилмоқда.

 

Соддароқ айтганда, ойлик маоши 3 240 000 сўмдан 3 888 000 сўмгача оралиқдаги пенсионерларнинг пенсияси оширилади. Янги тартибда 371 минг пенсионер янги миқдорда пенсия олади.

 

Бунинг учун ариза ёзиш керакмас, автомат ҳисоб-китоб қилинади. Бу янги тартиб нафақат 1 январдан кейин пенсияга чиқувчилар, балки ундан олдин тайинланган пенсиялар учун ҳам тааллуқли бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика