1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

1 январдан QR-кодсиз ишлаган ЙТТ ва ўзини ўзи банд қилганларга жарима қўлланади

Электрон тўловлар учун махсус QR-код талабини бузганлар 5 миллион сўмгача жаримага тортилади.

1 январдан QR-кодсиз ишлаган ЙТТ ва ўзини ўзи банд қилганларга жарима қўлланади

 


Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар электрон тўловларни қабул қилиш учун мажбурий равишда махсус QR-кодга эга бўлиши шарт. Ушбу QR-код тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали шакллантирилади.

 

Белгиланган тартибда QR-кодга эга бўлмаслик назорат-касса техникаси ёки ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланмаслик билан тенглаштирилади. Бу эса қонунбузарлик сифатида баҳоланади.

 

Янги талабни бажармаган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 221-моддаси асосида 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланган.

 

Шунингдек, бошқа шахс номига расмийлаштирилган QR-коддан фойдаланиш янада оғирроқ ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва бунинг учун 20 миллион сўм жарима қўлланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика