1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

11 февралдан Ўзбекистонда метан заправкалар 24 соатлик режимга ўтади

Республиканинг барча ҳудудларида, жумладан Фарғона водийсида ҳам метан заправкалар босқичма-босқич аввалги тартибда ишлашни бошлайди.

11 февралдан Ўзбекистонда метан заправкалар 24 соатлик режимга ўтади

 

 

Ўзбекистонда 11 февраль, чоршанба куни соат 09:00 дан бошлаб метан заправкалар одатий иш режимида фаолият юрита бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

 

Вазирлик ахборотига кўра, республиканинг барча ҳудудларида, жумладан Фарғона водийсида ҳам метан заправкалар босқичма-босқич аввалги тартибда ишлашни бошлайди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 февралдан бошлаб метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланиб, улар соат 10:00 дан 16:00 гача ишлаши белгиланган эди. Фарғона водийсида эса иш жадвали ҳудудий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб тартибга солинган.

 

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти ушбу даврда ҳам узлуксиз ва чекловларсиз таъминланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика