Миср ва Сурия бир неча йиллик танаффусдан сўнг, дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклаш бўйича дастлабки музокараларни бошлади. Бу ҳақда Тhe Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Журналистларга кўра, Миср ва Сурия президентлари Абдул-Фаттоҳ ас-Сисий ва Башар Асад шу ойда учрашиши мумкин.
Учрашув Рамазон ойидан кейинга мўлжалланган.
Кеча Сурия Ташқи ишлар вазири Файсал Микдод Қоҳирада мисрлик ҳамкасби Самеҳ Шукри билан учрашди. Бу Сурия ташқи ишлар вазирининг 2011 йилдан бери Мисрга илк ташрифи бўлди.


