1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

12 ёшли қизчанинг даҳшатли ўлими билан боғлиқ иш бўйича янги маълумот очиқланди

Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан вояга етмаган қизнинг мурдаси топилганди.

12 ёшли қизчанинг даҳшатли ўлими билан боғлиқ иш бўйича янги маълумот очиқланди

 

Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилганди

 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в,з" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Қўшимча маълумот: гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.

 

Бош прокуратура мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслигини маълум қилганди.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов мазкур иш юзасидан қўшимча маълумот берди. Унинг маълум қилишича, Янгиҳаёт туманида содир этилган 12 ёшли қизнинг қотиллиги билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика