1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

14 ёшли мухлис тўқнашувда вафот этди

Кеча оқшом Францияда мундиал сабаб келишмовчиликлар юз берди.

14 ёшли мухлис тўқнашувда вафот этди

 

Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 1/2 финали доирасидаги ўйинда Марокаш терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба эвазига Диде Дешам шогирдлари жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсига йўл олишди.

 

“РМC Спорт” нашрининг хабарига кўра, Монпеледа 14 ёшли болакай мухлислар ўртасидаги можаро туфайли вафот этган. Аввалроқ Франциянинг ушбу шаҳрида французлар ва этник марокашликлар ўртасида катта тўқнашувлар рўй бераётгани хабар қилинганди.

 

Номаълум шахслар маҳаллий мухлислар бўлган машинага яқинлашиб, ойнадан чиқиб турган миллий терма жамоа байроғини йиртиб ташлаган. Ҳайдовчи эса тўсатдан, 14 ёшли болани уриб юборган. Олинган жароҳатлардан кейин ўсмир вафот этган.

 

ЖЧ-2022 финал учрашувида Франция ва Аргентина терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Учрашув 18 декабрь куни Лусаил шаҳридаги “Лусаил Иcониc Стадиум”да бўлиб ўтади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика