II Халқаро мақом санъати анжумани доирасида 28-29 июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида Халқаро танлов ўтказилди. Унда жаҳоннинг 16 та давлатларидан 95 нафар мақом ижрочилари иштирок этди.
Халқаро танлов иштирокчиларини халқаро ҳайъат аъзолари — Тожикистон Республикасидан Абдували Абдурашидов, Озарбайжон Республикасидан Керими Сиявуш Ашраф оғлу, Миср араб Ресоубликасидан Ашраф Абделраҳман, АҚШдан Моҳсен Моҳаммади, Ҳиндистондан Али Фатеҳ, Туркиядан Фейзиоглу Несрин ва Ўзбекистондан Исроилжон Ваҳобов баҳолаб борди.
Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари учта номинация бўйича — “Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” “Энг яхши яккахон хонанда” бўйича баҳоланди.
Ўтказиладиган кўрик-танлов натижаларига кўра, қуйидагилар ғолиб деб топилди ва ташкилий қўмита томонидан диплом, статуетка ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди:
ГРАН-ПРИ — Эрон “Форс” ансамбли солисти
- Али Асғар Арабшоҳий
1-ўрин (ансамбль жамоаси) — Ўзбекистон
- Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги мақом хонандалари ансамбли
1-ўрин (яккахон ижрочи) — Тожикистон
- Тожикистон миллий консерваторияси гуруҳи солисти Хуршид Ирохимзода
2-ўрин (ансамбль жамоаси) — Ўзбекистон
- Мақом маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлими мақом ансамбли
2-ўрин (яккахон ижрочи) — Туркия
- Чидем Гурдал
3-ўрин (ансамбль жамоаси) — Хитой
- “Шинжон” бадиий театри
- “Мақом” бадиий труппаси
3-ўрин (яккахон ижрочи) — Ҳиндистон
- Али Амжад Хон
Шунингдек, анжуман доирасида фаол ижрочиларни қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Энг яхши мақом хонандаси”, “Энг яхши мақом созандаси”, “Энг яхши мақом устози”, “Энг яхши мақом тарғиботчиси”, “Энг яхши ёш мақомчи”, “Энг яхши мақом бастакори” каби номинациялар бўйича иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланди.
Ғолибларни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевлар тақдирлашди.
Шу билан бирга, анжуманнинг ҳар бир иштирокчисига “Халқаро мақом санъати анжумани иштирокчиси” сертификати тақдим этилди.


