Ўзбекистон

16 давлат мақомчиларини жамлаган фестиваль якунланди

Мақом санъати анжумани доирасида илмий-амалий конференция ва халқаро танлов ташкил этилди. Якунда ғолибларга 15 минг АҚШ долларигача пул мукофотлари топширилди.

16 давлат мақомчиларини жамлаган фестиваль якунланди

II Халқаро мақом санъати анжумани доирасида 28-29 июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида Халқаро танлов ўтказилди. Унда жаҳоннинг 16 та давлатларидан 95 нафар мақом ижрочилари иштирок этди.

 

Халқаро танлов иштирокчиларини халқаро ҳайъат аъзолари — Тожикистон Республикасидан Абдували Абдурашидов, Озарбайжон Республикасидан Керими Сиявуш Ашраф оғлу, Миср араб Ресоубликасидан Ашраф Абделраҳман, АҚШдан Моҳсен Моҳаммади, Ҳиндистондан Али Фатеҳ, Туркиядан Фейзиоглу Несрин ва Ўзбекистондан Исроилжон Ваҳобов баҳолаб борди.

 

Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари учта номинация бўйича — “Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” “Энг яхши яккахон хонанда” бўйича баҳоланди.

 

Ўтказиладиган кўрик-танлов натижаларига кўра, қуйидагилар ғолиб деб топилди ва ташкилий қўмита томонидан диплом, статуетка ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди:

 

ГРАН-ПРИ — Эрон “Форс” ансамбли солисти

  • Али Асғар Арабшоҳий

 

1-ўрин (ансамбль жамоаси) — Ўзбекистон

  • Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги мақом хонандалари ансамбли

1-ўрин (яккахон ижрочи) — Тожикистон

  • Тожикистон миллий консерваторияси гуруҳи солисти Хуршид Ирохимзода

 

2-ўрин (ансамбль жамоаси) — Ўзбекистон

  • Мақом маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлими мақом ансамбли

2-ўрин (яккахон ижрочи) — Туркия

  • Чидем Гурдал

 

3-ўрин (ансамбль жамоаси) — Хитой

  • “Шинжон” бадиий театри
  • “Мақом” бадиий труппаси

3-ўрин (яккахон ижрочи) — Ҳиндистон

  • Али Амжад Хон

 

Шунингдек, анжуман доирасида фаол ижрочиларни қўллаб–қувватлаш  ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Энг яхши мақом хонандаси”, “Энг яхши мақом созандаси”, “Энг яхши мақом устози”, “Энг яхши мақом тарғиботчиси”, “Энг яхши ёш мақомчи”, “Энг яхши мақом бастакори” каби номинациялар бўйича иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланди.

 

Ғолибларни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевлар тақдирлашди.

 

Шу билан бирга, анжуманнинг ҳар бир иштирокчисига “Халқаро мақом санъати анжумани иштирокчиси” сертификати тақдим этилди.

custom img

Қашқадарёда ФВВ офицери чўкаётган болани қутқариб қолди

Бола велосипедда кетаётиб, мувозанатни йўқотган ва дарёга тушиб кетган.

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Ушбу рейслар орқали қарийб 9 минг нафарга яқин йўловчини ўз манзилига етказиш режалаштирилган.

custom img

Франция Исроил миллий хавфсизлик вазирига мамлакатга киришни тақиқлади

Бу қарорга Итамар Бен-Гвирнинг “Global Sumud Flotilla” фаолларини мазах қилгани сабаб бўлган.

custom img

Қурбон ҳайити арафасида Тошкент автовокзалидан 55 та қўшимча рейс йўлга қўйилди

Йўловчилар сонидан келиб чиқиб, қўшимча рейслар сони яна оширилиши мумкин.

custom img

“Икки стул орасида ўтиришга уринган одам қаттиқ йиқилади”: Медведев Пашинянни огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Ереваннинг ЕОИИдаги имтиёзларни сақлаб қолган ҳолда ЕИга яқинлашишини танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Хитой раисига ҳамдардлик йўллади

Хитойдаги кўмир конида юз берган газ портлаши оқибатида 90 киши ҳалок бўлган.

custom img

Бу йил кўп ёмғир ёғди, муаммо аниқ бўлди — Самарқанд вилояти ҳокими

Самарқанд кўчаларини сув босди. Вилоят ҳокими ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун тизимли чоралар кўриш бўйича топшириқ берди.

custom img

“Бутун халқ сизга ишонади” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

Президент администрацияси раҳбари Жаҳон чемпионати арафасида миллий терма жамоага юксак ишонч билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"