1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2 октябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

2 октябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

2 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика