Ижтимоий тармоқларда “2021 йилгача миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олган ҳайдовчилар янги имтиҳон марказларида график асосида мажбурий тартибда, бепул қайта имтиҳондан ўтказилади” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва улар ҳеч қандай ҳуқуқий асосларга эга эмаслигини расман маълум қилади.
Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмаслик, фуқароларни чалғитмаслик сўралади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2022-моддасига мувофиқ, жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, жумладан, оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет орқали тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.


