Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Фуқаролар учун бюджет” нашрининг 2022 йилги бюджет ижросига бағишланган сонида Ўзбекистоннинг йил давомида энг кўп солиқ тўлаган компаниялари бўйича маълумот берди.
2022 йилда ушбу компанияларнинг давлат бюджети даромадларидаги улуши 36,44 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган эди. Йил якунига келиб эса уларнинг ҳиссасига солиқ тушумларининг 33,1 фоизи тўғри келган.
Унга кўра, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларига давлат бюджети солиқ тушумларининг мос равишда 16,3 ва 8,6 фоизи тўғри келган. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) — 16,3%
Олмалиқ кон-металлургия комбинати (АГМК) — 8,6%
«Ўзбекнефтгаз» АЖ — 2.2%
«Ўзтрансгаз» АЖ — 1,4%
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ — 1,2%
«Узбат» АЖ — 1,1%
АЖ «Ўзавтосаноат» — 0,7%
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ — 0,6%
“Уз-Кор Гас Чемисал” МЧЖ ҚК — 0,5%
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ — 0,5%
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилда энг кўп солиқ тўлаши кутилаётган 10 та энг йирик корхона бўйича маълумот берганди. Ушбу компаниялар 2023 йилда давлат бюджети даромадларининг 31,2 фоизини таъминлаши прогноз қилинмоқда. Уларнинг рўйхати қуйидагича:
Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) — 14,8%
Олмалиқ кон-металлургия комбинати (АГМК) — 8,1%
«Ўзбекнефтгаз» АЖ — 1,8%
«Ўзтрансгаз» АЖ — 1,7%
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ — 1,2%
«Узбат» АЖ — 1,1%
АЖ «Ўзавтосаноат» — 0,9%
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ — 0,6%
“«Уз-Кор Гас Чемисал” МЧЖ ҚК — 0,6%
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ — 0,4%


