1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2022 йилда қанча мактаб “ремонт” қилингани маълум бўлди

Бу бўйича вазирлик рақамларни очиқлади.

2022 йилда қанча мактаб “ремонт” қилингани маълум бўлди

 

2022 йилда Ўзбекистондаги 800 дан ортиқ мактабда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги хабар бермоқда.

 

Жорий йилда Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва Обод маҳалла” ҳамда қўшимча дастурлар доирасида, шунингдек, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан халқ таълими тизимидаги жами 807 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилган.

 

Жумладан, Инвестиция дастури доирасида 341 та, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 257 та, Президентнинг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлар асосида 51 та, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик макблағлари ҳисобидан 30 та умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари, шунингдек, 128 та хом ғиштдан қурилган филиал биноларини қайта қуриш амалга оширилган.

 

Мазкур мақсадлар учун жами 3,2 трлн сўм бюджет маблағлари йўналтирилган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 942 та таълим муассасасининг моддий-техник таъминоти ва инфратузилмаси янада яхшиланган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика