1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

2022 йилги давлат бюджети харажатлари яна 2 триллион сўмдан ортиққа оширилмоқда

Йил охирига келиб 2022 йил давлат бюджетига ўзгартириш тўғрисида масала кўриб чиқилмоқда.

2022 йилги давлат бюджети харажатлари яна 2 триллион сўмдан ортиққа оширилмоқда

 

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, депутатлар қўлига шошилинч берилган Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаси кўра, 2022 йил бюджетидан:

 

➖давлат-хусусий шерикчилиги асосида асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонининг ортиб бораётгани ҳисобига ушбу йўналишга қўшимча субсидиялар ажратиш учун Мактабгача таълим вазирлиги 407,1 млрд сўмга;

 

➖Иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига паст даражали тарифлар қўлланиши натижасида юзага келган зарарларни қоплаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 404,7 млрд сўмга;

 

➖экспорт қилинадиган мамлакатларда маҳаллий автомобиль саноати корхоналари томонидан тўланадиган утилизация йиғими харажатларига давлат бюджетидан маблағ ажратиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 224,5 млрд сўмга;

 

➖Ҳудудларда зудлик билан ечилиши лозим бўлган қўшимча тадбирларни молиялаштириш мақсадида кейинчалик маҳаллий бюджетларга қайта тақсимлаш (ўтказиб бериш) мақсадида Молия вазирлигига 1 000,0 млрд сўмга ошириш кўзда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика