2024 йил 1 январь ҳолатига пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 млн. 930,4 минг нафарга етиб, аҳоли сонидаги улуши 10,7 фоизни ташкил қилган ҳолда 2023 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 164,7 минг нафар (4,4 фоиз)га кўпайди.
Шунингдек, 2023 йилда Пенсия жамғармаси ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 292 минг нафар фуқароларга янги пенсиялар тайинланди. Шундан: 241,2 минг нафари (82,6 фоиз)га ёшга доир пенсия; 32,2 минг нафари (11,0 фоиз)га ногиронлик пенсияси; 18,6 минг оила (6,4 фоиз)га боқувчисини йўқотганлик пенсияси белгиланди.


