1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

2024 йилда қанча ОАВ ходимлари ҳалок бўлгани маълум қилинди

ЮНEСКО маълумотларига кўра, журналистларга қарши жиноятларнинг 86 фоизи жазосиз қолмоқда.

2024 йилда қанча ОАВ ходимлари ҳалок бўлгани маълум қилинди

 

2024 йилда 60 дан ортиқ журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Туркнинг ҳисоботида қайд этилган.

 

Ҳисобот жорий йилнинг биринчи олти ойи давомида олинган маълумотларга асосланган. Статистик маълумотларга кўра, 61 нафар журналист таҳририят топшириғини бажариш чоғида ҳалок бўлган.

 

“Ҳукуматлар ҳужумларнинг олдини олиш, журналистларни ҳимоя қилиш ва жиноятчиларни жавобгарликка тортиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Давлатлар ҳам сўз ва ахборот эркинлигини ҳимоя қилувчи қонунларга муҳтож”, — дейилади ҳисоботда.

 

Бундан ташқари, ҳужжатда журналистларнинг касбий рисклари ҳам қайд этилган. Масалан, аёл журналистлар онлайн зўравонлик қурбони бўлиш ёки жисмоний зўравонликдан азият чекиш хавфи юқори. ЮНEСКО маълумотларига кўра, журналистларга қарши жиноятларнинг 86 фоизи жазосиз қолмоқда.

 

2023 йилда дунё бўйлаб 99 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўлдирилган. Уларнинг аксарияти Яқин Шарқда кучайиб бораётган можаролар натижасида ҳалок бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика