1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2024 йилдан юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

2024 йилдан юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади

 

2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун табақалаштирилган йиллик 1,7-3,4 млн сўм (БҲМ 5-10 баравари) миқдорда "йўл йиғими" жорий этилади.

 

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ундирилиши кўзда тутилмоқда.

 

Мазкур йиғим жорий этилиши натижасида 63 млрд сўм маблағлар умумфойдаланишдаги йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш учун йўналтирилади. Ўзбекистонда айниқ вақтда юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ 30 080 та транспорт воситалари ва тиркамалар мавжуд.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика