Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган савдо устамаларини ошириб қўллаш ҳолатлари аниқланиб, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар тизимли тарзда бартараф этилмоқда. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган 2025 йил давомида “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган маълумотлар асосида 765 та дорихона (119 та улгуржи ва 646 та чакана) 267 456 ҳолатда 7,95 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олгани аниқланган ва истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари тикланган. Шу билан бирга, лицензия талабларининг бузилиши бўйича маълумотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилган.
Ҳудудлар кесимида аниқланган ҳолатлар:
- Қорақалпоғистон: 26 дорихона, 5 311 ҳолат, 130,3 млн сўм
- Андижон: 26 дорихона, 3 200 ҳолат, 95,5 млн сўм
- Бухоро: 53 дорихона, 38 355 ҳолат, 929,4 млн сўм
- Жиззах: 23 дорихона, 1 042 ҳолат, 56,4 млн сўм
- Қашқадарё: 50 дорихона, 2 783 ҳолат, 203,6 млн сўм
- Навоий: 79 дорихона, 20 645 ҳолат, 329 млн сўм
- Наманган: 56 дорихона, 36 310 ҳолат, 575,2 млн сўм
- Самарқанд: 57 дорихона, 5 167 ҳолат, 1 231 млн сўм
- Сурхондарё: 53 дорихона, 9 445 ҳолат, 1 570,2 млн сўм
- Сирдарё: 33 дорихона, 2 782 ҳолат, 208,6 млн сўм
- Тошкент вилояти: 63 дорихона, 21 983 ҳолат, 735,1 млн сўм
- Фарғона: 35 дорихона, 22 760 ҳолат, 310,1 млн сўм
- Хоразм: 25 дорихона, 3 867 ҳолат, 199,3 млн сўм
- Тошкент шаҳри: 173 дорихона, 131 219 ҳолат, 1 404,7 млн сўм
Рақобат қўмитаси дори воситаларини нархини асоссиз оширган дорихоналарга нисбатан назорат ишларини давом эттириб, қонунчилик талабларини бузган дорихоналар рўйхатини очиқ тарзда эълон қилиб боришини маълум қилади.


