1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2025 йилда омбудсман аралашуви билан фуқаролар фойдасига 10,6 млрд сўм ундирилди

Омбудсман номига келиб тушган мурожаатлар сони бир йил ичида 12,6 фоизга ошди.

2025 йилда омбудсман аралашуви билан фуқаролар фойдасига 10,6 млрд сўм ундирилди

 

2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Омбудсмани Феруза Эшматова кўмагида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш доирасида 10,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилди. Бу ҳақда 16 январь куни омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

 

Йиғилишда қайд этилишича, йил давомида омбудсман номига жами 26 372 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 12,6 фоизга ошган. Хусусан, виртуал қабулхона, ишонч телефони ва мобил илова орқали юборилган мурожаатлар сони 125 фоизга кўпайган.

 

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида ундирилган маблағларнинг 2,3 млрд сўми иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига оид тўловларга, 3,9 млрд сўмдан ортиқ қисми эса бузилган уй-жойлар учун тўланган компенсацияларга тўғри келади. Қолган маблағлар бошқа йўналишларда фуқароларнинг ҳуқуқларини тиклашга йўналтирилган.

 

Шунингдек, қийноқларнинг олдини олиш мақсадида омбудсман ва жамоатчилик гуруҳлари томонидан 954 та мониторинг ташрифи амалга оширилган. Ушбу ташрифлар доирасида 5 487 нафар маҳкум ва маҳбус билан якка тартибдаги суҳбатлар, 11 мингдан ортиқ шахслар билан жамоавий учрашувлар ўтказилган.

 

Йиғилишда омбудсманнинг мурожаатлар билан ишлаш, мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил, халқаро ҳамкорлик, ҳуқуқий тарғибот ҳамда ОАВ билан ишлаш йўналишларидаги фаолияти муҳокама қилинди. Билдирилган таклифлар Олий Мажлисга тақдим этиладиган йиллик маърузани тайёрлашда инобатга олиниши таъкидланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика