1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2025 йилда Ўзбекистонда ёнғинларда қарийб 70 киши ҳалок бўлган

Ёнғинлар сони ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошди.

2025 йилда Ўзбекистонда ёнғинларда қарийб 70 киши ҳалок бўлган

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки 11 ойида республика бўйлаб 10 220 та ёнғин ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга юқори. Ёнғинларнинг асосий сабаблари сифатида оловдан эҳтиётсиз фойдаланиш, шунингдек иситиш печкалари ва электр жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари кўрсатилмоқда.

 

Мазкур маълумотлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев томонидан тақдим этилди. Вазирнинг сўзларига кўра, ёнғинлар оқибатида 112 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган, 67 нафар киши эса ҳалок бўлган.

 

Шунингдек, давлат назорат органларида рўйхатдан ўтган 323 090 та корхона ва ташкилотдан 79 430 тасида ёнғин хавфсизлиги бўйича текширувлар ўтказилган. Натижада ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 51 820 нафар раҳбар, масъул шахс ва жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Солинган жарималарнинг умумий миқдори 31,8 миллиард сўмни ташкил этган.

 

Аниқланган қоидабузарликлар ёнғин келиб чиқишига олиб келиши мумкин бўлган 22 640 та объектда фаолият вақтинча тўхтатилган. Бундан ташқари, 112 530 та носоз электр қурилмасидан электр таъминоти узилган.

 

Текширувлар давомида мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида ёнғин хавфсизлиги талабларининг 68 540 та бузилиши аниқланган бўлиб, уларнинг 32 060 таси ҳозирга қадар бартараф этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика