Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Тошкент метрополитени орқали жами 286,8 миллион нафар йўловчи ташилган.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,1 фоизга ошган. Мазкур даврда метрополитен хизматларидан бир кунда ўртача 785,6 минг нафар йўловчи фойдаланган.
Йиллар кесимида метрополитен орқали ташилган йўловчилар сони изчил ўсишни намоён этмоқда. Хусусан, 2020 йилда 38,8 миллион нафар йўловчи метро хизматларидан фойдаланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 101,8 миллион нафарни ташкил этган.
2022 йилда метрополитен орқали 136,7 миллион нафар, 2023 йилда эса 172 миллион нафар йўловчи ташилган. 2024 йилда ушбу кўрсаткич 270,3 миллион нафарга етган бўлса, 2025 йилда энг юқори натижа — 286,8 миллион нафар қайд этилган.


