1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

2025-йилда Ернинг магнит майдони аниқроқ ўлчаб ўрганилади

Канаданинг стартапи коинотга магнитометрни олиб чиқишга ҳозирлик кўрмоқда.

2025-йилда Ернинг магнит майдони аниқроқ ўлчаб ўрганилади

 

Канаданинг SBQuantum квант стартапи мутахассислари илк бор коинотга нуқсонли олмослар асосидаги квант магнитометрларини юборади.

 

Ушбу асбоблар 2025 йил ўрталарида MagQuest лойиҳаси доирасида коинотдан Ернинг магнит майдонини иложи борича аниқроқ ўлчаш ва ўрганишга ёрдам беради.

 

MagQuest доирасида жаҳоннинг етакчи илмий ташкилотлари ва юқори технологияли стартапларга жаҳон магнит моделини яхшилайдиган магнит майдон сенсорларининг янги турларини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Энг муваффақиятли асбоблар тадқиқот сунъий йўлдоши бортида коинотга юборилади. Танловнинг учта ғолибларидан бири канадалик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган нуқсонли олмослар асосидаги квант магнитометрлари бўлди.

 

Ерда ўтказилган дастлабки тажрибалар олмос квант сенсорлари жаҳон магнит моделинини такомиллаштиришда фойдаланилган тизимларга қараганда ўн баравар барқарорроқ эканини кўрсатди.

 

Ушбу ҳисоблагичлар коинотга биринчи бор 2025 йил ўрталарида учирилади. Физикларнинг умид қилишича, олинган маълумотлар фуқаролик навигация тизимларининг сифатини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика