1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2025 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолатлари содир этилди

Болалар омбудсмани биринчи ярим йилликда 885 мурожаатни кўриб чиқди.

2025 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолатлари содир этилди

2025 йилнинг дастлабки олти ойи давомида Болалар омбудсмани болаларга нисбатан содир этилган 60 та зўравонлик ҳолатини аниқлади. Ушбу ҳолатлар юзасидан 16 та жиноят ва 22 та маъмурий иш қўзғатилди.

 

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига 885 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга кўпдир. Уларнинг 20 таси бевосита вояга етмаганлар томонидан йўлланган.

 

Омбудсман шунингдек, 21 та шахсий қабул ўтказиб, 87 нафар фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан. Котибият ходимлари эса 20 та суд мажлисида бола манфаатлари йўлида иштирок этган.

 

Шунингдек, халқаро ҳамкорлик доирасида хорижда қаровсиз қолган 16 нафар бола ватанга қайтарилди. 1664 та медиа-материал орқали эса бола ҳуқуқлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

 

Бундан ташқари, интернет тармоғи мониторинги давомида бола ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ 185 та ҳолат аниқланиб, уларнинг ҳар бири бўйича тегишли чоралар кўрилди. Ушбу ишлар доирасида мутасадди давлат органлари билан ҳамкорликда тезкор текширувлар ўтказилиб, болаларнинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика