1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

2026 йил 1 январдан 1 апрелга қадар Божхона институтига ҳужжатлар қабул қилинади

Номзодлар Божхона институтига ўқишга кириш учун ҳудудий божхона бошқармаларига мурожаат қилиши мумкин.

2026 йил 1 январдан 1 апрелга қадар Божхона институтига ҳужжатлар қабул қилинади

Божхона институтига ҳужжатлар қабул қилиш муддати эълон қилинди.

 

Божхона институтига ўқишга кириш учун ҳужжатлар 2026 йил 1 январдан 1 апрелга қадар қабул қилинади.

 

Номзодлар доимий яшаш жойи, таълим олаётган ҳудуди ёки муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган жойида жойлашган божхона бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.

 

Маълумот учун, Божхона институти олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

 

Божхона институтига қуйидаги шахслар танлов асосида қабул қилинади:

  • умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими маълумотига эга;
  • ҳарбий хизматни ўтамаган, 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган фуқаролар (шу жумладан, ўқишга қабул қилинган йили 17 ёшга тўладиган ва 23 ёшда бўлганлар);
  • 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар (шу жумладан, ўқишга қабул қилинган йили 18 ёшга тўладиган ва 25 ёшда бўлганлар).

 

Батафсил: https://lex.uz/docs/-4313560

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика