Италиянинг Бормио шаҳрида ўтаётган Милан–Кортина–2026 қишки Олимпия ўйинларида илк олтин медаль соҳиби аниқланди. Швейцариялик тоғ чанғиси устаси Франжо фон Аллмен пастга тушиш йўналишида энг яхши натижани қайд этиб, Олимпиада чемпионига айланди.
Спортчи масофани 1 дақиқа 51,61 сонияда босиб ўтиб, рақибларини ортда қолдирди. Ушбу йўналишда италиялик Жованни Франзони кумуш медални қўлга киритган бўлса, яна бир Италия вакили Доминик Парис бронза медали билан кифояланди.
24 ёшли фон Аллмен учун бу ғалаба кутилмаган эмас. У 2025 йилда ҳам юқори натижалар қайд этиб, икки карра жаҳон чемпионига айланган эди. Олимпиададаги муваффақият эса унинг спортдаги етакчи ўрнини яна бир бор тасдиқлади.
Маълумот учун, Милан–Кортина–2026 қишки Олимпия ўйинлари 22 февралга қадар давом этади. Мусобақалар давомида спортчилар жами 116 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради. Очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси байроғини шорт-трек бўйича терма жамоа аъзоси Даниил Эйбог кўтариб чиқди.


