1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

27 декабрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Бугун ҳам айрим вилоятларда ёмғир ёғади.

27 декабрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Бугун, 27 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги сониясига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-5, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-бўронлари билан бирга сониясига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга сониясига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, фақат Самарқанд вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга сониясига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга сониясига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика