
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига асосан, ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтимиз аҳолиси томонидан карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилишмоқда. Биргина 3 июл куни карантин қоидаларига риоя этмаган ва тиббий ниқоб тақмаган 964 нафар фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди, 4885 нафар фуқаролар эса огоҳлантирилди.


