Туркиянинг Амасья вилоятида мамлакатнинг энг ёши улуғ фуқароси – 127 ёшли Ойша Байри ҳаётдан кўз юмди. У 1898 йилда дунёга келиб, умр давомида Усмонли салтанатининг сўнгги уч ҳукмдори ва Туркия Республикасига раҳбарлик қилган 12 президент - Мустафо Камол Ота Туркдан Эрдўғонгача бўлган даврни кўрди. Ойша онахон 5 фарзанд, 20 набира, кўплаб авлодларга меҳрибон она ва буви бўлиб улғайди. Нафас қисиши ва ички аъзолар етишмовчилиги сабабли шифохонада вафот этди.
Ойша Байрига “Хожимустафа” масжидида жаноза ўқилиб, Сулувова тумани қабристанига дафн этилди. Маросимда иштирок этган расмийлар уни “минтақанинг фахри ва энг кексаси” сифатида эътироф этиб, яқинларига таъзия билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Фарғонада 1895 йилда туғилган Хувайдо Умарованинг туғилганлик факти суд томонидан тасдиқланганди ва у Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсон сифатида қайд этилди.


